«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиал Европа лигасидан ўрин олган «Сент-Этьен» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини айтди.
«Мен Манчестерни, клубни ва унинг фанатларини яхши кўраман. Мухлислар мени қўллаб-қувватлашганда ижобий ҳиссиётларга эга бўламан. Уларни бахтиёр қилиш учун бор кучимни сарфлаб ўйнайман. МЮ клубида узоқ муддат қолишни истайман» - деди Марсиал.
Жорий мавсумда Марсиал 24 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.