Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

“Ювентус”нинг янги тактикаси – Дибала учун мақбул ечим

Баҳо:
+ | -

Массимилиано Аллегри жамоасида янги тактик схемани қўллай бошлаганидан бери, “Ювентус” ютишдан чарчамаяпти. Муҳими, энг истеъдодли аъзоси Пауло Дибала янги ўйин схемасида ўзини ажойиб ҳис қилмоқда.

22 январдан бошлаб, “Ювентус” 4-2-3-1 тактик схемасини қўллай бошлади. Бундан ташқари, жамоанинг ўйин давомида 3-5-2, 4-3-3 ва ҳатто 4-4-2 ўйин схемасида ўйнай олиши жамоанинг самарадорлигини янада ошириб юборди. Куадрадо, Дибала, Манжукич ва Игуаин каби ҳужумкор футболчилари учун Массимилиано Аллегри ниҳоят ечим топгандай. Мавсум бошида, “кекса синьора” етакчи аъзоларининг жароҳатлари боис мукаммал ўйин намойиш эта олмаган бўлса, ҳозирга келиб таркиб анча оптимал кўриниш ҳосил қилган.

Игуаин: “Ювентус” Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин

«Фиорентина»дан учралган мағлубиятдан кейин «Ювентус” “Лацио”, “Милан”, “Сассуоло”, “Интер”, “Кротоне”, “Каляри”, “Палермо” устидан ғалаба қозонди. Бу жамоалар туринликларнинг янги формуласига қарши бирор чора топа олмадилар. Ушбу ўйин тизимининг ўзгариши сабабини жамоа устози Аллегри қуйидагича тушунтириб ўтди: “Ўзгаришлар, янгиликлар жамоага шиддат олиб келади. Биз анча пайт ўз услубимизни сақлаб келгандик. Шогирдларим буни билишади, улар ақлли”.

Жамоадаги ўзгариш Клаудио Маркизио йўқлигида амалга оширилган эди. Футболчи майдонга қайтган, бироқ йирик учрашувларда майдонда ҳали тўлиқ ҳаракат қила олмайди. Бу янги схемадаги муҳим ҳолат Пауло Дибала учун фойдали бўлмоқда. Унга энди кўпроқ эркинлик берилмоқда. Ҳужумда Дибала ўзи истаган йўналишда ҳаракат қилмоқда. Аргентиналик футболчининг истиқболини чамалайдиган бўлсак, яқин келажакда дунё футболининг янги юлдузи бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Кўриниб турибдики, «Ювентус»нинг янги тактик схемаси Пауло Дибаланинг имкониятларини оширишда ҳақиқий ечим бўла олади.

Марчелло Липпи Ла Газзетта делло Спорт да Аллегрининг танловига юқори баҳо бериб ўтди. “Аллегри бошқа мураббийларга ўхшамайди. Баъзилар жамоада ўйин услубини, унинг шаклланишини зудлик билан амалга ошириш керак деган фикрда. Бу эса аксинча жамоани кучсизлантиради. Аллегри эса бошидан 3-5-2 ўйин схемасидан воз кечмади. 4-2-3-1 схемасидан эса қулай пайтда фойдалана бошлади”.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 11:52, 23.02.2017.
Ўқилди: 6956 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4190]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4060]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3577]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3233]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2892]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2883]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2795]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2588]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2542]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2286]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик