«Барселона» ҳимоячиси Хорди Альба, жамоа бош мурабийини алмаштиришга ҳожат йўқ деб ҳисобламоқда.
«Луис Энрике – «Барселона» учун энг яхши мураббийдир. Уни охиригача қўллаб-қувватлайман. Луис Энрике менга футболнинг жуда кўп сирларини ўргатган. Олдин улардан хабардор эмасдим» - деди Альба Marca хабарида.
Мутахассиснинг «Барселона» билан тузган шартномаси 2017 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.