"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз Уэйн Руни жамоани тарк этаётганини айтди.
"Билмадим, у кетиши керакми, йўқми, аммо у кетишни истамоқда. Уэйн - ҳар ҳафта футбол ўйнашни истайдиган футболчи, у катта ўйин бўладими ёки кичик ўйин. У хафа. У майдонга тушмаса азоб чекади", - дейди Скоулз.