Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Навбаҳор» назорат ўйинида «Сурхон»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Қибрайдаги ўқув-машғулот базаси майдонида “Навбаҳор” ва “Сурхон” жамоалари ўртасидаги назорат ўйини ўтказилди.

Унда наманганликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлим ўрталарида Мирзохид Ғофуров ҳисобни очди. Термизликларда тез орада ҳисобни тенглаштириш имконияти юзага келганди. Лекин, “Сурхон” футболчиси пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Танаффусга оз вақт қолганида Неманья Йованович ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ деб топилди. Назорат ўйини бўлганлиги сабабли сербиялик ҳужумчи ўрнини Абдуазиз Султанов эгаллади. Биринчи бўлимда Ғофуровнинг голи ягоналигича қолди.

Иккинчи бўлимда футболчиларимиз рақиб дарвозасини иккинчи бор нишонга олишди. Мирзоҳид Ғофуров рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган бир паллада чалиб йиқитилди. Натижада “Сурхон” дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини Ойбек Қиличев аниқ амалга оширди. Орадан бироз вақт ўтиб Қиличев Тимур Толиповни гол уришига шароит яратиб берди. Толипов эса якуний зарбани беришда хатоликка йўл қўймади – 3:0.

Учрашувда «Навбаҳор» таркиби қуйидагича бўлди: Асилбек Аманов, Дарко Станоевич, Ғиёс Комилов, Алишер Саматов, Тоҳир Шамшитдинов, Аъзам Алиев, Алишер Мирзаев, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Тимир Толипов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Абдуазиз Султанов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Отахонов, Илҳом Алибоев, Ҳасанбой Эргашев.

Шу тариқа «Навбаҳор»нинг Тошкентда ўтказилган машғулотлари якунига етди. Энди жамоа аъзолари икки кунлик дам олишдан кейин, 28 февраль куни Наманганда тўпланиб, тайёргарликнинг якуний босқичини бошлайди. “Навбаҳор” чемпионатнинг дастлабки турида 4 март куни Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилади.  

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 14:29, 25.02.2017.
Ўқилди: 5683 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик