Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Космин Олариу: «Ўзбек клублари ўз уйида яхши ўйин кўрсатади»

Баҳо:
+ | -

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг 2-турига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида БААнинг "Ал-Аҳли" клубини қабул қилмоқда. Учрашувдан олдин матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Космин Олариу ва Макети Диоп футболчи иштирок этишди.

Космин Олариу:
— Эртага қийин ўйин кутиб турибди. Боиси, ҳар иккала жамоа учун бу баҳс муҳим аҳамиятга эга. "Локомотив" биринчи турда ютқазиб қўйган бўлса-да, бу жамоанинг савиясини паст деб ҳисобламаймиз. "Локомотив" ўз уйида яхши ўйин намойиш этишини биламиз. Натижа ҳар иккала жамоа учун муҳим. Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумидан юқори натижаларга эришишни кутяпмиз. Биз ғалаба учун майдонга тушамиз.

Макети Диоп:
— Эртанги ўйин қийин бўлишини кутяпмиз. Сабаби уй ва сафар ўйинлари бир-биридан фарқ қилади. Сафарда ўйнаётганимизга қарамай, ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилишга ҳаракат қиламиз.

— Жамоангиз аввалги йилларда "Насаф"га қарши ўйинларда иштирок этган. Бу тажриба клубга эртанги ўйинда ёрдам берадими?
— Албатта, тажриба ҳар доим фойдали бўлган. "Насаф" билан ўйинларни яхши эслайман. Қийин ўйинлар бўлганди. Ўзбекистонда янги мавсум бошланмаганидан хабарим бор. Ўзбек клублари ўз уйида яхши ўйин намойиш қилишини биламан. Айтиб ўтганимдек, "Насаф"га қарши ўйинлардаги тажриба бизга ёрдам бериши керак.

— Тошкентга ғалаба мақсадида ташриф буюрдик деб айтиб ўтдингиз. Бунга ҳимоявий ўйин орқали эришмоқчимисиз ёки ҳужумкор ўйин орқали?
— Ҳа, биз ғалаба қозонмоқчимиз. Лекин кўп нарса рақибга ҳам боғлиқ. Биз кўп нарса хоҳлашимиз мумкин, бироқ ҳамма гап қўлимиздан нима келишида. Нима келишини эса эртага билиб оламиз.

— Жамоа икки йил аввал ОЧЛ финалигача етиб борган бўлса, ўтган мавсумда мусобақада иштирок этмаганди. Жамоа ушбу мавсумда ҳам финалгача етиб бориши мумкинми? Жамоанинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
— Икки йил бирданига финалга чиқишни мақсад қилмагандик. Биз қачон турнирда иштирок этсак, аввал гуруҳ босқичидан чиқишни, кейин эса босқичма-босқич ҳаракат қиламиз. Ушбу мавсумда ҳам шундай режа асосида ҳаракат қиламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:37, 26.02.2017.
Ўқилди: 9260 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7397]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3451]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3130]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2467]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2332]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2256]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2246]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2179]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1911]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1812]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик