Кириш Регистрация

Афсонавий Пеленинг ўғли наркомафиянинг пулларини ювгани учун қарийб 13 йилга қамалди

Баҳо:
+ | -

Афсонавий бразилиялик футболчи Пеленинг ўғли Эдиньо гиёҳванд моддалар савдосидан пул ювгани учун 12 йил ва 10 ойга қамалди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Иш кўриб чиқилаётган вақтда айбланувчи озодликда бўлиб турганди. Айблов эълон қилинганидан кейин Эдиньо жазо муддатини ўташ учун полицияга таслим бўлди. Сантос шаҳридаги полиция маҳкамасига келган Эдиньо айбининг заррача исботи йўқ эканини маълум қилди.

"Мен аламзадаман, чунки суд тизими мени жазолади. Мен ҳеч қачон пул ювишда айбдор бўлмаганман", — деди Эдиньо.

Маълумот ўрнида, Эдиньо (асл исми Эдсон Шолби Насименту) «Сантос» ва Бразилиянинг бошқа клубларида тўп сурган. У профессионал фаолиятини 1999 йили якунлади ва мураббийлик билан шуғулланди.

2014 йили пул ювишда гумонланган Пеленинг ўғлига 33 йиллик қамоқ жазоси белгиланганди. Апелляциядан сўнг эса Эдиньога қарийб 13 йиллик қамоқ жазоси белгиланди.

Собиқ футболчи гиёҳванд моддалар истеъмол қилганини тан олди, аммо унга бўлган тобеликдан қутулганини таъкидлади.

Манба: daryo.uz

Реклама: Қизиқарли аудио ва видео билан танишишни истасангиз Faqat Hazil Audyolar телеграм канали аъзо бўлинг.

Киритилди: 17:43, 26.02.2017.
Ўқилди: 12184 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3524]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3279]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3144]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3099]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3027]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2862]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2669]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2031]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1936]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1796]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик