Бугун "Олмалиқ" Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди.
Янги мавсум арафасидаги сўнгги назорат баҳсида "Металлург" жамоаси ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтиб Дилмурод Каримов томонидан урилган гол мувозанатни тиклади. 55-дақиқада Камолиддин Мурзоевга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг рақиб дарвозаси томон пенальти белгиланди. Дилшод Жўраев бундан унумли фойдалана олмади. Рақиб посбони Сухроб Султонов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 78-дақиқада бош ҳакам Вадим Агишев жамоамиз дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу гал Акбар Тўраев ўзини кўрсатди. Мурод Тошматов пенальтидан унумли фойдалана олмади. Бир дақиқа ўтиб бурчакдан ошириб берилган тўпни Ислом Қобилов дарвозага йўллади. Учрашувда сўнгги гол учинчи марта белгиланган пенальтидан дарвозага киритилди. Бу гал рақиб футболчиси Алишер Зиёвутдинов 11 метрлик масофадан дарвозани ишғол этди.
Учрашув шу ҳисоб билан якунига етди.