«Барселона» яримҳимоячиси Андрес Иньеста, бош мураббий Луис Энрике жамоа билан тузган шартномасини узайтиради деб умид қилмоқда.
«Луис Энрикени тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. У шартномани узайтирадими ё йўқми билмадим. Аммо шунга умид қиламиз. Биз унинг қўли остида, ҳар доимгидек совринларни ютиб олишни истаймиз» - деди Иньеста AS хабарида.