Ла Лига 24-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши ўйинда мухлислар бошқача «Барселона»ни кўришга муваффақ бўлди. «Кўк-анорранглилар» Мадридда 3-4-3 схемаси бўйича ҳаракатланди, Луис Энрикенинг сўзларига қараганда эса тўпсиз ҳаракат вақтида бу 4-4-2 га ўзгариб турган.
Нима бўлганда ҳам, буни жуда самарали деб бўлмайди. «Барселона»ни 4-3-3 тактик схемаси бўйича ўйнатишга одатланган Луис Энрике «ПСЖ»дан 4:0 ҳисобида мағлуб бўлинган ўйинннинг иккинчи бўлимида 4-2-3-1 га ўтишга уриниб кўрди, «Леганес»га қарши 2:1 ҳисобида ғалаба қозонлиган ўйинда эса яна биринчи бўлимда 4-3-3, иккинчи бўлимда 4-2-3-1 схемаси кузатилди.
Бироқ «Леганес» ўйин охирида белгиланган пеналти эвазига мағлуб этилган, «Атлетико»га қарши «Виценте Калдерон» стадионида кечган энг сўнгги ўйинида анча қийналган бўлса ҳам, «Барселона» ўйинида бироз бўлса-да яхши томонга ўзгариш сезилди.
Эндиликда ярим ҳимояда уч, тўрт ва беш нафаргача футболчидан фойдаланаётган ушбу «Барселона» аввалгидай учрашувнинг бошидан охиригача ўйинни назорат қиладиган жамоа эмас. Клубни Хави тарк этгач ва Луис Суарес келгач, «Барса» кескин ҳужумларга асосланган услубга ўтди ва ўзининг фантастик ҳужум чизиғига жуда боғланиб қолди.
«Барселона» учун яхши жиҳат эса Лионел Месси ушбу жамоада тўп сураётганидир. Аргнетиналик ҳужумчи «Леганес» дарвозасига иккала голни ҳам урди ва «Атлетико» билан ўйинда ғалаба тўпини киритди. Бунгача ҳам Месси «Валенсия»га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритган, «Севиля»га қарши ўйинда ҳисобни тенглаштириб ғалабага ҳисса қўшган, «Реал Соседад» ва «Вилярреал»га қарши ўйинларда жамоасига 1 очко тақдим этган эди.
Шундай экан, жамоаси қандай тизимда ўйнаши, ярим ҳимоянинг яхши ўйин кўрсата олиши ёки олмаслигидан қатъи назар, беш карра «Олтин тўп» соҳиби ҳар доим ёрдамга шай бўлиб қолмоқда.