"Реал" посбони Кейлор Навас Ла лиганинг 25-турида "Лас-Пальмас" билан учрашув (3:3) ҳакамлари ҳақида гапиришни истамади.
"Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман. Улар ҳам одам, хато қилиб туришади. Улар ўз ишларини бажармоқдалар. Биз ўз мақсадимизга етиш учун курашишимиз керак. "Реал" футболчилари ҳар доим майдонга ғалаба учун тушадилар.
Мен доим ўз имкониятларим даражасида ўйнашга ҳаракат қиламан. Ҳа, хато қилдим, кимдир мени танқид қилиши мумкин, аммо мен доим ўйинимни яхшилашга ҳаракат қиламан. Ўз имкониятларимни яхши биламан, "Реал"да ўйнаётганимдан фахрланаман", - дейди Навас.