«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду, Испания чемпионатининг 25-туридан ўрин олган «Лас-Пальмас» (3:3) клубига қарши ўйиндан сўнг, йўл ҳаракати қоидасини бузган.
AS хабарига кўра, футболчи қаллиғи Жоржина Родригес билан автоуловда стадионни тарк этаётиб, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтамаган.
Қоидабузарлик чорраҳада навбатчилик қилаётган полициячиларнинг кўз ўнгида содир бўлган, бироқ улар футболчининг бу қилмишига эътибор бермаган.