"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Златан Ибраҳимовични "Олтин тўп"га муносиб кўрмоқда.
"Унинг бажараётган ишларига ақлбовар қилмайди: ураётган голлари сони, "Уэмбли"даги ики ўйин, совринлар, ўйинчилар орасидаги аҳамияти. Броҳимовични феномен деб ўйлайман. Бошқа гапим йўқ.
Мен яқинда "Олтин тўп" совринини топширишда маъсул бўлган Франциянинг обрўли журналига интервью бердим.
Биламан, Криштиану Роналду ва Лионель Месси нима ишлар қилишмоқда, аммо бундай фаолиятга эга каттагина йигитнинг "Олтин тўп"ни қўлга киритмаганига ишонмайман.
Агар у бу мавсумда ўзгача бир иш қила олса, нима учун "Олтин тўп"ни қўлга киритмаслиги керак? Агар Ибраҳимович Европа лигаси финалига чиқса, яна совринларга эришса, нима учун 35 ёшли футболчига бу совринни бермаслик керак?", - дейди Моуриньо.