Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Омадли старт ёки «Динамо» Бекободдан ғалаба билан қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

Барчамиз интиқлик билан кутган дамлар етиб келди. 3 март куни мамлакатимизда миллий чемпионат баҳсларига старт берилди. 1-тур доирасида Бекободда «Металлург» меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси Олий Лигага қайтишини ажойиб ғалаба билан бошлади.

Баҳс олдидан жамоамиз таркиб борасида муаммоларга учраган бўлсада, мураббийлар штаби асоси ёшлардан иборат футболчиларга ишонч билдиришди ва бу якунда самара берди.

Бекободдаги учрашувнинг бошланиши мезбонлар ҳужумлари остида старт олган бўлсада, дастлабки бўлим тенгкурашлар остида ўтиб, жамоалар танаффусга нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда майдон эгаларининг ҳужумкорлигини оширишини кутган самарқандлик футболчилар, қарши ҳужумларда мезбонларни жазолашга интилишди. Натижада ўйиннинг 55-дақиқасида бурчакдан Ориф Мамажонов томонидан етказиб берилган тўпни рақиб дарвозабони қайтариш илинжида хатоликка йўл қўйди ва тўп Даврон Каримқуловдан ўз дарвозасига йўл олди, 0:1. Ушбу гол Олий Лига-2017нинг илк голи сифатида тарихдан ўрин олди.

Голдан руҳланган кўҳна шаҳарликлар ҳимоя қўрғонини мустаҳкамлаб, рақибнинг ҳужумларига қарши ҳужум билан жавоб беришди. Натижада 89-дақиқада «Металлург» стадионининг Самарқанддан келган мухлислар сектори ларзага келди. Жамоа сардори Акмал Бозоров майдон марказидан ҳужум бошлаб тўпни Комил Шарофутдиновга етказди, у эса ҳужумга отлаган Абдумалик Абдуллаевни дарвозабон билан яккама-якка ҳолатига олиб чиқди. Дарвозабонни ортда қолдирган тезкор ҳужумчининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси кучсиз чиққан бўлсада, дарвоза олдига етиб келган Акмал Бозоров «Металлург» ҳимоячисидан илдамроқ ҳаракат қилиб, ҳисобни 0:2 га етказди. Бу «Динамо»нинг Олий Лигага омадли қайтишини англатарди.

Олий Лига. 1-тур.

3 март (жума)

«МЕТАЛЛУРГ» – «ДИНАМО» - 0:2

Бекобод, 1029 томошабин.

Ҳакамлар: Дмитрий Пислегин (Тошкент) – 8,2, Алишер Усмонов (Тошкент) – 8,7, Тимур Гайнулин Тошкент) – 8,7, Жасур Мухторов (Тошкент) - 9

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

Голлар: Даврон Каримқулов (55, автогол), Акмал Бозоров (89).

«Металлург»: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 8. Аюбхон Нўъмонов (95. Тимур Усмонов, 66), 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 20. Достонбек Турсунов, 22.Исломбек Исоқжонов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов, 77. Дониёр Исмоилов (13. Санжар Қодирқулов, 61).

«Динамо»: 1. Михаил Наумов, 2. Миркомил Локаев, 3. Бунёд Исроилов, 6. Акмал Бозоров, 8. Жасур Азимов, 9. Сардор Сулаймонов (11. Абдумалик Абдуллаев, 55), 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 15. Шоҳруҳбек Холматов, 18. Дамир Низанов (20. Амиржон Сафаров, 85), 19. Орифжон Мамажонов (23. Комил Шарафутдинов, 69), 22. Абдужамол Исроилов.

Огоҳлантиришлар: Д. Турсунов (57), З. Абдуллаев (90) – Д. Азимов (39), Б. Исроилов (82).

Энг яхши ўйинчилар: З. Абдуллаев – Ж. Қаҳрамонов.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:39, 04.03.2017.
Ўқилди: 4152 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.