Лионель Месси «Барселона» клубини ёзда ким бошқариши кераклиги тўғрисида ўз фикрига эга.
Goal хабарига кўра, футболчи жамоани ватандоши Хорхе Сампаоли қўлга олишини истамоқда. Айни пайтда мутахассис «Севилья» клубида фаолият юритяпти.
Бундан ташқари, Месси ёзда тўрт футболчини харид қилиш талабини қўйган. У ҳужумчи Пако Алькасерга жавоб берилишини ва 1 ҳужумчи, 2 яримҳимоячи ва 1 ҳимоячи билан шартнома имзоланишини истамоқда.
Жамоа раҳбарияти Месси билан шартномани узайтириш мақсадида, унинг таклифига рози бўлиши мумкин.