«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду кичик жароҳат туфайли Ла лиганинг 26-тури доирасида бўлиб ўтган "Эйбар"га қарши ўйинда иштирок эта олмади. Футболчи жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва жамоа машғулотида иштирок этди.
Португалиялик футболчи Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида "Наполи"га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. Испания ОАВ тарқатган хабарга кўра, Роналду 7 март куни бўладиган ўйинга тайёр.
«Реал» ва «Наполи» ўртасидаги Мадридда ўтказилган ўйинда испанияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бу баҳсда Роналду битта голга ассистентлик қилганди.