"Боруссия" Д яримҳимоячиси Марио Гётценинг отаси Юрген Гётце ўғлининг ҳолати ҳақида хабар қилди.
Яқинда Германия терма жамоасининг футболчисига моддалар алмашувининг бузилиши ташхиси қўйилган эди. Шундан сўнг у номаълум муддатга сафдан чиққан эди.
"Ўғлим ҳозир уйда ўтириб кутиш билан вақт ўтказмоқда. Даволаш усуллари бўйича қарор қабул қилинмаган. Биз сабр қилишимиз керак. Марио аввал ўзига келиши керак", - дейди футболчининг отаси.
Гётце ўтган мавсумда "Бавария"даги ўйинлари сабабли кўп танқидларга учраган ди. БУ мавсумда ҳам футболчи танқиддан қочиб қутулмади ва бош мураббийи Томас Тухелнинг ишончини қозонмаган эди.