Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

“Барселона” – “ПСЖ”. Превью

Баҳо:
+ | -

9 март куни соат 00:45да Чемпионлар лигасидан ўрин олган “Барселона” – “ПСЖ” ўйини ўтказилади.

Ўйин Барселона шаҳридаги “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади. Биринчи учрашувда “ПСЖ” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйинни германиялик ҳакам Дениз Айтекин бошқаради.

“Парк Де Пренс” стадионида ўтган учрашув “Барселона” учун қўрқинчли туш каби эсда қолиши аниқ. УЕФА таъбирига кўра, бу мавсум Чемпионлар лигаси соврини учун асосий фаворит сифатида айтилаётган каталонияликлар ўша ўйинда барча жабҳада рақибга мағлуб бўлишди. Лекин бу мағлубиятдан сўнг Луис Энрике шогирдлари қаторасига 4та учрашувда ғалаба қозонишди - “Леганес” (2:1), “Атлетико” (2:1), “Спортинг Хихон” (6:1) ва “Селта” (5:0).

Сўнгги натижалар париж клубига қарши учрашув олдидан ўзига хос тайёргарликка ўхшамоқда. Луис Энрикенинг мавсум якунида жамоани тарк этиши эса “кўканорранглилар”ни янада илҳомлантириб юборгандек гўё.

“Парк Де Пренс”даги ўйинга рақибга нисбатан яхши тайёргарлик кўрган мезбонлар “Барселона” етакчиларини ўз маҳоратларини намойиш этишлари учун ҳеч қандай имконият қолдиришмаганди. “ПСЖ” ўша учрашувдан сўнг 4та ўйиндан буён мағлуб бўлмади. Парижликлар “Тулуза” (0:0), “Марсел” (5:1), “Нёр” (2:0) ва “Нанси” (1:0) каби жамоалари билан куч синашди.

Бундан ташқари, ПСЖ қаторасига 17та учрашувдан буён мағлубият нима эканлигини билмай келмоқда. Улардан 15таси ғалаба эканлиги эса Луис Энрикенинг эътиборини тортган бўлиши аниқ. “Барселона” гуруҳ босқичида ўртача ҳисобда ҳар бир ўйинда рақиб дарвозасига 3тадан гол уришга муваффақ бўлган. Бироқ энди каталониялик кейинги босқичга ўтишлари учун бундан ҳам кўпроқ куч сарфлаши талаб этилади. Бир сўз билан айтганда жамоага бу ҳолатда фақат мўъжизагина ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўйинни Узрепорт ТВ орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 20:56, 06.03.2017.
Ўқилди: 17925 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.