Аркадиуш Милик жиддий жароҳат олиб майдондан четда қолиши туфайли “Наполи” устози Маурицио Сарри анча муддат жамоани усиз шакллантира олди. Ажойиб дебютдан кейин жароҳатини даъволаш билан ўткзаган полшалик ҳужумчини Дрис Мертенс унинг йўқлигини билдирмади. Алдамчи тўққизлик ролида жамоасининг қутқарувчиси вазифасини ажойиб тарзда уддалади. Энди, барчаси ортда қолди. “Аякс”нинг собиқ футболчиси майдонга қайтди. Маурицио Сарри олдида эса навбатдаги муаммо, қандай қилиб Миликни асосий жамоага қайта киритиш турибди.
“Реал Мадрид”га қарши кечган илк ўйинда Миликсиз ҳаракат қилган “Наполи” жавоб учрашувида 99 рақамли футболчисини мадонга туширишга мажбур. Италия Кубоги ярим финал доирасида “Ювентус”га қарши кечган баҳсни ҳисобга олмайдиган бўлсак, полшалик ҳужумчи жароҳатидан фориғ бўлиб қайтганидан буён ҳеч бир учрашувни илк дақиқалардан бошлай олгани йўқ.
Соф ҳужумчи
«Сантяго Бернабеу»да кечган баҳс соф ҳужумчисиз ҳаракат қилган неаполликларнинг ҳужум учлиги чегараларини яққол кўрсатиб берди. «Реал Мадрид»га қарши баҳсда, неаполликлар асосан қанотлардан ҳужум уюштирди. ғулом, Ҳюсай, Калехон, Инсинеларнинг бўйлари жуда баланд эмаслиги туфайли ҳужум марказида ҳеч қандай жасорат кўрсата олишмади. Аркадиуш каби соф ҳужумчи билан эса “Наполи” мадридликларга жиддий хавф туғдириши мумкин. 23 ёшли полшалик ҳужумчи Серхио Рамос ва Пепе (ёки Варан)ларга қарши тура олиши, ҳаводаги тўқнашувларни юта олиши ва дарвозабонни алдай олиши мумкин. Неаполликлар сафида бирорта футболчи бундай вазифани бажаришга қодир эмас.
Ва-банк
Маурицио Сарри мадридликларга қарши ҳужумкор жамоани олиб чиқишга мажбур. Унинг вазиятни кузатишга вақти йўқ. Полшалик ҳужумчи нафақат бош билан ўйнай олади балки тўпни ўзида сақлашни ҳам билади. Жароҳатидан олдин айнан шу тарзда ўйин намойиш эта бошлаганди. Эртами кечми Сарри ва «Наполи» Аркадиуш Миликка муҳтож бўлади. Италиялик мураббий энди қайтган шогирдига тўлиқ ишониши ва унга имконият бериши лозим.
Ўтган турда «Рома«га қарши ўйнаган «Наполи» Дрис Мертенснинг голлари эвазига ғалаба қозонган бўлсада, ўтган бир ойда 5 учрашувнинг 3тасида мағлубиятга учради. Бу баҳсларда белгиялик ҳужумчи жамоасининг халоскори бўла олмади. Аксинча жамоа билан йўқолиб қолаверди. Хуллас, барча фактлар «Наполи» устози Миликни асосий таркибда майдонга тушириши кераклигини кўрсатмоқда.