Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

«Лестер» футболчилари Шекспирнинг бош мураббий бўлишини истаяпти

Баҳо:
+ | -

Италиялик мутахассис Клаудио Раньерини истеъфога чиқариб юборган Англиянинг «Лестер» клуби жамоани вақтинча Крэйг Шекспирга ишониб топширганди.

Ўз вақтида Раньерига ёрдамчилик қилган Шекспир бошқарувида «тулкилар» кетма-кет икки учрашувда зафар қучди. Аввалига «Ливерпуль», кейин эса «Халл Сити» 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. Раньери раҳбарлик қилаётганида эса футболчилар 2017 йилдаги олти учрашувда битта ҳам гол урмай, 5 тасида имкониятни бой берганди.

Клуб ярим ҳимоячиси Дэниел Дринкуотер бош мураббий излаш ишлари билан банд бўлиб турган «Лестер» раҳбарларига етиб борадиган тарзда фикр билдириб, бу борада Шекспир номзодини қўллаб-қувватлади.

“Биз жамоага ташриф буюрадиган ҳар қандай мураббийни қўллаб-қувватлаймиз. Бироқ клубнинг ҳар бир аъзоси бошқа мутахассисга қараганда Шекспирни яхшироқ билади. Агар асосий вазифа унинг ўзига ишониб топширилса, бу яхши иш бўларди.

Айримларимиз Шекспирни анчадан буён биламиз. Агар у бош мураббий лавозимига расман тасдиқланса, биз Крейгни қўллаб-қувватлаймиз. У ҳозир масъулиятни ўз қўлига олиб, кучи етганича енг шимариб ишламоқда” - деди Дэниел Дринкуотер, «Лестер» аъзоси.

Sportsmole нашрининг ойдинлик киритишича, Шекспирнинг жамоада қолишини қолган футболчилар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:50, 07.03.2017.
Ўқилди: 5008 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик