Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Барселона» – «ПСЖ»: «камбек» имконсизми?

Баҳо:
+ | -

Барселона устидаги қора булутлар тарқалаётганга ўхшайди. Уч ҳафта муқаддам Чемпионлар Лигаси нимчорак финали дастлабки ўйинида «ПСЖ»дан 4:0 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учраган «Барселона»га ҳозирда ишонч қайтган ва ҳатто охирги ўйинда «Селта» 5:0 ҳисобида мағлуб этилгач, Чемпионлар Лигасида ҳам тарихий «камбек» қилишга умид пайдо бўлди.

Хўш, бунинг имкони борми? УЕФА статистикага кўра бу имконсиз: еврокубокларда жамоалар 58 марта дастлабки ўйинларда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва ҳар сафар умумий ҳисобда ҳам айнан шу жамоа ғолиб чиққан. Бироқ рекордлар бир кун келиб бузилиши маълум ва айнан шу сабабдан «Барселона» ўйинга оптимизм билан тайёрланмоқда.

Ўтган ҳафта ўртасида Хихоннинг «Спортинг» клуби 6:1 ҳисобида мағлуб этилгач, Луис Энрике мавсум охирида «Барселона»дан кетишини эълон қилиши қандайдир босимни олганга ўхшайди. Жамоа футболчилари «Селта»га қарши ўйинда анча эркин ва йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқдек ҳаракат қилди. Энди эса «ПСЖ»ни айнан шундай муносабат кутиб турибди.

Мессининг икки ажойиб юриши, Неймарнинг ақл бовар қилмас ҳаракати ҳамда Ракитич ва Умтитининг голлари «Барселона»га «Селта» устидан 5:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Қизиқ томони, каталонияликлар қайд этган сўнгги икки натижадан бири такрорланса, бу «ПСЖ»ни ортда қолдириш учун етарли бўлади.

Албатта, «ПСЖ» «Спортинг» ёки «Селта» эмас. Унай Эмери шогирдлари 1 Лигадаги сўнгги ўйинда «Нанси» устидан қийинчилик билан ғалабага эришди, бироқ амалдаги Францийа чемпионлари улкан салоҳиятга эга ва «Камп Ноу»даги ўйинда ҳам Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқиш учун асосий фаворит бўлиб қолади.

Аммо Мессининг ҳозирги формасига қаралса, парижликлар учун ҳали ҳеч нарса кафолатланмаганини тушуниш мумкин. Аргентиналик ҳужумчининг «Селта»га урган иккала голи ҳам умуман имконсиздек туюлган вазиятлардан бошланди. Агар у бу ҳаракатларини «ПСЖ»га қарши ўйинда ҳам такрорлай олса, меҳмонлар анча асабийлашишига тўғри келиши мумкин.

«Парк де Пренс»даги ўйиндан буён «Барселона»нинг ўйини сезиларли даражада яхшиланди. Луис Энрикенинг 4-3-3 тактик схемасидан 3-4-3 га (ёки Мессига эркинлик берувчи 3-3-1-3 га) ўтиши ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда самарадорликни оширди. Шунингдек, дастлабки ўйинда Эмери томонидан нишонга олинган Серхи Роберто ҳам қанот ҳимоясидан олинди.

Шундай экан, ҳатто ҳозир ҳам «ПСЖ» чорак финалга чиқиш учун асосий даъвогар ҳисобланса-да, «Барселона» футболчилари ва мухлислари орасида қандайдир умид пайдо бўлгандек. «Барса»да босим бўлмаган бир пайтда футболда «ҳеч қачон ҳеч қачон дема» ибораси беихтиёр эсга келади, айниқса жамоада Мессидек футболчи бўлганда.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:40, 07.03.2017.
Ўқилди: 12609 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.