Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Даврон Файзиев: «Футболчилар ўйиндан олдин таслим бўлмаётгани мени хурсанд қилди»

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 2-тури доирасида "Локомотив" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жиззахликлар бош мураббий Даврон Файзиев иштирок этди.

"Бугун "Локомотив" футболчилари осон ғалабани қўлга киритишни мақсад қилиб чиққани кўринди. Аммо биз рақибга жиддий қаршилик кўрсатдик. Пенальтидан ўтказиб юборилган гол ўйинчиларни руҳан "синдирди". Ўйлашимча, бугунги ўйинда йирик ҳисобда мағлубиятга муносиб эмасдик. Аммо бу футбол. Мавсумни вице-чемпион ва чемпион билан сафарда бошлаш биз учун оғир. Энди бу ўйинларни унутиб, йигитларни кейинги ўйинларга руҳан тайёрлашимиз керак.

Пенальти борасида нима дейишим мумкин? Ҳакам ҳуштак чалдими, демак, у ҳақ. Ҳакам ҳеч қачон қарорини ўзгартирмайди. Бошқа томондан ҳакамлар бўлар-бўлмасга ўйинни тўхтатавериши керак эмас. Улар ҳам ўйиннинг қизиқарли кечишига ёрдам бериб, яккакурашларга йўл қўйиб бериши лозим. Пенальти қанчалик асосли бўлганини билиш учун такрорий видеолавҳани кўриш керак. Мен турган жойдан эса рақиб футболчиси ҳали контакт бўлмасдан олдин йиқилишни бошлагандек кўринди.

Ушбу мавсумда "Сўғдиёна"дан нима кутиш мумкин? Олдимизга қўйилган вазифа шундан иборатки, ўтган йили эгаллаган ўрнимиздан юқорироқ поғонани эгаллашимиз шарт. Ўтган мавсумда 10-ўринни банд этгандик. Ҳар йили янги футболчиларни йиғиб, янги жамоани шакллантириш мураббий учун осон эмас. Бугунга баҳсда ўтган йилги таркибдан атиги 3 нафар футболчи ўйнади. Кейинги турларда "Олмалиқ" ва "Насаф"га қарши ўйнашимизни инобатга олсак, тақвим биз учун осон эмас. Жамоавий ўйинни йўлга қўйиб олишимиз учун бизга бироз вақт керак. Ўйинни йўлга қўйиб олсак, ҳар қандай жамоа билан ўйнаса бўлади. Мени бугун хурсанд қилган нарса — футболчилар ўйиндан олдин руҳан таслим бўлишмаганди. Қолганини тўғриласа бўлади", - деди Даврон Файзиев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:49, 08.03.2017.
Ўқилди: 9661 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.