Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Санжар Ризаев: "Умид доимо синдиришга қодир"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ва ПСЖ ўртасидаги ўйин ҳинд киноларининг охирларидаги яхши ва ёмон қаҳрамоннинг қасос саҳнасига ўхшаб кетади. Биринчидан, арзон саҳна.

Ёвуз қаҳрамондан қасос олгани келган яхши қаҳрамон доим ғолиб чиқади. Кинонинг қоидаси шунақа. "Барселона"нинг ҳаёти ўз қўлида эмас эди. ПСЖ ўйинга худди ўша фильмлардагидек бақувват ва кучли келди. "Барселона" эса, ярадор эди. Биргина ҳаракат ва яхшилик ёвузлик устидан ғалаба қозонмай, ҳиндларникига ўхшаган сценарий остин-устун бўлиб кетарди. Лекин, ўша ҳаракат жуда кеч берилди. 4:0 ҳисобидаги устунликни бериб юбориш фақат ҳинд фильмларидагина бўлади. "Барселона"нинг бу камбэки ижобийликка тўла. Ундан ўрнак оладиган томонлари жуда кўп. Бугун эрталаб, маҳаллаларда ПСЖ’нинг янги ишқибозлари пайдо бўлиши мумкин эди. Лекин, Париж клуби бундан буёғига қўрқоқлик тимсоли сифатида гавдаланса керак.

Мени ҳайрон қолдирган нарса - ҳисоб 3:1 эканлигида, "Барселона"нинг нима мақсадда 4-голни урганлиги бўлди. Бу - худди 4 та нон учун 10 киши навбатда тургандек ва 10 киши нима мақсадда турганлигини тушуна олмаганим каби эди. Бу - умид эди! Тарихда 185 марта 4:0 бўлган, лекин ҳеч ким бу ҳисобни синдира олмаган. Умид эса доимо синдиришга қодир. Эртами, кечми, мана 186-уринишда "Барселона" 4:0 ни синдира олди.

Санжар РИЗАЕВ,

ЎФФ матбуот котиби, "ЎзРепортТВ" шарҳловчиси.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:46, 09.03.2017.
Ўқилди: 9259 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.