«Арсенал» ярим ҳимоячилари Месут Ўзил ва Алекс Окслэд-Чэмберлен ёзда бошқа жамоага ўтиши мумкин. Маълумотларга қараганда, футболчиларнинг ўзлари клубни тарк этишни исташмоқда.
Ўзил "канонирлар"нинг ҳафталик маоши 200 минг фунтга тенг бўлган янги шартномасига рад жавобини берган. Шунингдек, германиялик футболчи жамоадошларига бошқа клубга ўтиш нияти борлигини айтган.
«Арсенал» ҳозирча Окслэд-Чэмберленга янги шартнома таклиф қилмади. Англиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз якунига етади. Маълумотларга кўра, янги шартнома таклиф қилинса ҳам футболчи уни рад қилмоқчи.
«Арсенал» ҳозирда Англия премьер-лигасида 5-ўринни эгаллаб турибди.