"Марсель" яримҳимоячиси Димитри Пайет нима учун Славен Биличнинг "Вест Ҳэм"идан кетганини айтди.
слатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи қишки трансферлар чоғида "Вест Ҳэм"дан кетиш истагини билдирган, клуб уни бирмунча вақт қўйиб юбормаган эди.
"Мен қуйи поғонада бораётган клубда ўйнашни истамадим. Мураббий таклиф қилган ҳимоя системаси менга завқ келтирмасди Мен бор кучимни ишга солардим аммо ўйиндан завқ ололмасдим.
Шундан сўнг "Марсель" билан, шу билан бирга бош мураббий Руди Гарсия билан алоқага чиқдим. Мен унинг ўйин фалсафаси билан жуда яхши танишман, шунинг учун тезда қарор чиқардим: агар қолганимда, бу олти ойни ҳаётимдан ўчириб ташлаган бўлардим", - дейди Пайет.