Англия премьер-лигасининг февраль ойидаги энг чиройли голи аниқланди. «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар томонидан "Арсенал" дарвозасиига киритилган гол энг чиройли гол деб топилди.
«Мен Премьер-лигада урган энг яхши голлардан бири. Ўшанда мен гол уриш ҳақида ўйламагандим. Шунчаки олдинга қараб интилдим ва дарвоза олдигача етиб бордим. Голдан кейин сўз билан ифодалаб бўлмас ҳиссиётга берилдим», — деди Азар совринни қабул қилар экан.
Ноябрь ойида «Челси» футболчиси Педро Родригес энг чиройли гол муаллифига аталган совринни қабул қилганди.