«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри хизматига «ПСЖ» раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Football Italia" хабар тарқатди.
Манбага кўра, "ПСЖ" ёзда Унаи Эмерини истеъфога чиқарадиган бўлса, 49 ёшли италиялик мутахассис Парижга олиб келинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аллегри «Барселона» ёки «Арсенал» бош мураббийига айланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Италиялик мураббийнинг туринликлар билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади. Аллегри «Ювентус»ни 2014 йилдан бери бошқариб келяпти.