«Мидлсбро» бош мураббийи Айтор Каранка, Англия кубогидан ўрин олган «Манчестер Сити» клубига қарши ўйиндан олдин Пеп Гвардиола ҳақида гапирди.
«Пеп дунёнинг энг яхши мураббийи эмас. Энг яхши мураббий - Жозе Моуриньо. У „Порту“, „Интер“, „Челси“, „Реал“ ва „Манчестер Юнайтед“ клубларида буни исботлади. Жозе «МЮ»да иш бошлаши биланоқ иккита совринни ютиб олди.
Гвардиола ҳам энг яхши бўлишни истаса, Премьер-Лигада ғолиб чиқиши керак» - деди Каранка.