Кириш Регистрация

Ла лига. «Севилья» чемпионлик курашидан чиқиб кетмоқда

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 27-тури доирасида "Севилья" ўз майдонида "Леганес"ни қабул қилди ва муҳим 2 очкодан маҳрум бўлди.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ меҳмонлар футболчи Пирес ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим тугаши арафасида Йоветич мувозанатни тиклади. Иккинчи таймда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Шу тариқа, "Севилья" кетма-кет иккинчи ўйинда очко йўқотмоқда. Сампаоли шогирдлари аввалги турда "Алавес" майдонида дуранг ўйнаганди.

Натижада, 57 очко жамғариб турган "Севилья", ўзидан битта ўйин кам ўтказган "Барселона"дан 3, иккита кам ўйинга эга бўлиб турган "Реал"дан 2 очко ортда қолмоқда.

Ла лига, 27-тур
Севилья – Леганес 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 3 Пирес, 1:1 – 43 Йоветич.
Севилья – Рико, Лангле (Нзонзи, 46), Рами, Мариано, Каррису, Краневиттер, Монтойя (Вьетто, 46), Сарабия, Корреа, Васкес (Иборра, 69), Йоветич.
Леганес – Яго Эррерин, Мантовани, Тито, Бустинса, Сиовас, Пирес (Инсуа, 90), Перес, Шимановски (Мачис, 63), Моран, Эл-Жар, Герреро (Лусиано, 68).
Огоҳлантиришлар: Сарабия (57), Пирес (60), Мантовани (67), Краневиттер (75), Перес (89).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:16, 11.03.2017.
Ўқилди: 7209 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.