"Женоа" ҳужумчиси Жованни Симеоне "Атлетико"ни бошқараётган отаси Диего Симеоненинг жамоасига ўтиши мумкин.
Tuttomercato хабарига кўра, мадридликлар Италиянинг топ- клублари қизиқиш билдираётган ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишлари мумкин.
Манбага кўра, "Атлетико" скаутлари кичик Симеоненинг ўйинларини кузатиш учун Италияга йўл олганлар.