Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Тер Штеген - “Барселона” ишончи

Баҳо:
+ | -

“Барселона” мавсумни бир текис ўтказа олмай келмоқда. Мавсум давомида кўтарилиш ва пасайишлар кузатилди. Бу даврда каталонияликлар сафида ўзини бир маромда кўрсатиб келган ягона ўйинчи – Марк Андре Тер Штеген бўлди.

“Барселона” ҳар доим дарвозабон масаласида муаммоларга дуч келган. Дютруэлдан тортиб Карлос Роагача, бу ерда Виктор Валдесни ҳам эслаб ўтиш жоиздир. Қисқа қилиб, “Барса” намунали дарвозабонларга ҳар доим ҳам ёлчимаган.

“Клубдан ҳам ортиқроқ”. “Барселона”да ўз ўрнини топиб кетиши учун дарвозабондан ҳам ортиқроқ бўлиши керак. Тўпни ошира билиш, ўйинни ўқий олиш, керакли пайтда дарвозани ташлаб чиқиш, сўнгги ҳимоячи вазифасини ўташ шулар жумласидан. Тер Штеген эса буларни ҳаммадан кўра яхшироқ биладигандек. “ПСЖ”га қарши “камбек”да айнан Тер Штегенга нисбатан Верратти томонидан ишлатилган қўполлик 95-дақиқада жарима зарбасига олиб келган ва бу вазият кейинчалик Серхи Робертонинг голи билан якун топганди.

“Барселона” посбони бўлиш бу илк тўпни оширувчи, ўйинга ритм берувчи дегани. Ўйинга қўшилиши ва айни пайтда рақиб ҳужумларини тўхтатиши керак бўлади. Буни баъзан ўз чизиғида ёки бироз олдинда бажаришига тўғри келади. Тер Штеген эса бу вазифани мавсум давомида мунтазам амалга ошириб келмоқда. Ла Лига доирасида “Леганес”га қарши кечган баҳсда немис посбонининг хатти-ҳаракатлари жамоасига қимматли уч очкони олиб берганди. Бироқ, ҳар доим ҳам ишлар кўнгилдагидек бўлавермайди. Тер Штеген ҳам хато қилган вазиятлар бўлди.

Унинг “ПСЖ”га қарши ўйини қобилиятларини очиб берди. “Мюнхенгладбах”нинг собиқ посбони бу баҳсда 32 пасни амалга оширди. Шундан 28 таси эса аниқ манзилига етди. Парижликларнинг бирорта ўйинчиси бундай кўрсаткичга эга эмас. Унинг ўз жамоадошларини олға бошлаши эса алоҳида таҳцинга лойиқ. Хавер Маскерано у ҳақида ўйиндан сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: ““ПСЖ”нинг голидан кейин Тер Штеген бизга қараб: “Ютамиз, ютамиз! Биз “Барса”миз дея қичқирди. Мен эса Бускетсга қараб унда муаммолар бор, деб қўя қолдим.”

Луис Суарес эса ўғли немис посбонига тақлид қилишини айтиб ўтди: “Ўғлим футболни жудаям яхши кўради. У дарвозабон бўлмоқчи, у Тер Штегенга ҳавас қилади. Сочини Тер Штегеннинг соч турмагидай олдиради.”

Хавфли вазиятларни бартараф қилиш бўйича мутахассис бўлган Тер Штеген Футболаванзадо га кўра энг яхши статистик кўрсаткичга эга. 13-турдан 25-тургача, “Барселона” посбони Испания чемпионатида 85.71 % билан хавфли вазиятларни бартараф этиш бўйича энг яхшиси ҳисобланади. Бу мавсумда Луис Энрике шогирдлари орасида бир текис ўйин намойиш этаётган ягона футболчи. Балки, ушбу мавсумда “Самора соврини”нинг бўлажак соҳибидир?

Манба: muhokama.com
Киритилди: 13:18, 12.03.2017.
Ўқилди: 8445 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.