Кириш Регистрация

«Локомотив» Теҳронга етиб борди

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган баҳсни Эрон пойтахти Теҳронда "Истиқлол"га қарши ўтказади. 13 март куни кечадиган беллашув Осиёдаги энг катта стадионлардан бири "Озодий" ўйингоҳида бўлиб ўтади ва мазкур беллашув маҳаллий вақт билан 19:00 (Тошкент вақти билан 20:30)да бошланади.

ТЕҲРОН
"Локомотив" делегацияси 12 март куни эрталаб чартер рейс орқали соат 10:00да Теҳрон сари парвоз қилди ва уч соатга яқин парвоздан сўнг манзилга етиб келди. Бизни Теҳрон халқаро аэропортида "Истиқлол" клуби вакиллари кутиб олишди. Манзилга етиб келганимизда соат миллари маҳаллий вақт билан 11:30ни кўрсатаётган эди. Маълумот учун, Эрон биздан бир ярим соат (орқада) фарқ қилади.

Автобусда бир соатлик йўлдан сўнг "Persian Esteghlal Hotel" меҳмонхонасига етиб келдик ва жамоа шу ерда жойлашди. Аслини олганда масофа кўп ҳам узоқ эмас, фақат йўлдаги тирбандликни ҳисобга олиб айтганда вақт кўпинча йўл бўшашини кутиш билан ўтиб кетади. Бу ерга келганимиздан сўнг маҳаллий вақт билан 14:30да клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, халқаро бўлим ходими Сардор Акромов ҳамда жамоа администратори Бахтиёр Исмоилов ҳамроҳлигида Эрон футбол федерацияси томон йўл олдик.

МИТИНГ
Ўйиндан олдинги расмий тадбирлар айнан шу бинода бўлиб ўтиши режалаштирилган экан. Бу ерда дастлаб ҳар иккала клуб вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг ташкил қилинди. Бунда бир қатор ташкилий масалалар, шунингдек, эртанги баҳсда кимнинг қайси либосда тўп тепишига ойдинлик киритиб олинди.

Демак, "Локомотив" сафарда "Истиқлол"га қарши баҳсни оқ рангли футболкаларда, мезбонлар эса кўк рангли футболкада ўтказишади. Митинг ўз якунига етгач, навбат ўйинолди матбуот анжуманига етиб келди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 01:33, 13.03.2017.
Ўқилди: 8973 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6187]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5115]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3519]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2592]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2150]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2099]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2052]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2034]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [1989]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.