«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду тадбиркорлик фаолиятини ҳам кенгайтирмоқда.
Португалиялик футболчи Мадрид шаҳрида CR7 фитнес-марказини очди. Унда шаҳарликлар жисмоний машқлар орқали соғлиғини мустаҳкамлаб олиш имкониятига эга бўлади. Футболчи марказнинг очилиш маросимига маҳбубаси Жоржина Родригес билан ташриф буюрди.