«Севилья» раҳбарияти Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлик туфайли бош мураббий Хорхе Сампаолини истеъфога чиқармайди.
Бу ҳақда клуб президенти Пепе Кастро хабар бермоқда.
«Биз Сампаоли билан шартномани яна бир йилга узайтирмоқчимиз» - деди Кастро AS хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2018 йил ёзида ўз ниҳоясига етади. Аввалроқ, уни "Барселона"ни бошқариши ҳақида хабарлар чиққан эди.