«Реал» устози Зайниддин Зидан футболчилик пайтида мураббий бўлишни ҳаёлига ҳам келтирмагани ҳақида гапирди.
«Футболчи бўлган пайтимда ҳеч қачон мураббий бўлмайман деб ўйлардим. Фаолиятимни якунлаганимдан сўнг, ҳаммаси ўзгарди. «Реал» клубида қолиб, футболга алоқадор ишда бўлсам-да, яна майдонга тушиш ҳақида орзу қилганман. Шундан сўнг мураббийлик ҳақида фикрлай бошладим. Энди эса бу менинг севимли ишим» - деди Зидан.