Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Мини футбол. «Севинч» ҳал қилувчи босқични ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкент шаҳридаги «Ёшлик» спорт аренасида мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионатининг ҳал қилувчи – 3-босқичи бошланди.

Бугунги 1-тур доирасида «Пахтакор W» – «Шўртан Lady» 1:6, «Юзработ» – «ТАТУ» 2:15 учрашувлар ҳам бўлиб ўтди.

«Севинч» дастлабки тур учрашувини Нукуснинг «Қирқ қиз» жамоасига қарши ўтказди. Учрашувда жамоа ғалабага эришган бўлсада, ўйини унчалик қовушмади. Бу йилдан жамоа сафида кўплаб ёш футболчи қизлар фаолиятини бошлашган. Бугунги ўйин шуни кўрсатдики, бу футболчиларни маҳоратини ошириш учун, мураббийлар ҳали кўплаб ишларни амалга оширишларига тўғри келади.

Ўйининг дастлабки дақиқаларидан жамоа ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга тўғри келди. Сайёра Жиекбаева футболчиларимизнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланди ва Лайло Тилавова қўриқлаётган дарвозамизни аниқ нишонга олди – 0:1.

Бу кутилмаган гол ўйинчиларни сергак тортирди ва улар ҳимояни мустаҳкамлаб, кўпроқ ҳужумлар уюштиришди. Бу орқали улар учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ 6та гол уришга эришди. Голларга Шахзода Жамолова, Севара Нормуродова, Шахноза Қурбонова, Мафтуна Шойимова, Шодия Тошева ва Камола Рискиева муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлимда жамоанинг ўйини кутилганидек чиқмади. Бир-бирларига тўп оширишда кўплаб хатоларга йўл қўйишди ва учрашувнинг 25-дақиқасида ўз дарвозаларидан 2-тўпни олиб чиқишга мажбур бўлдилар. Бу голни «Қирқ қиз» жамоаси ўйинчиси Зиёдахон Туленбаева урди. Учрашувдаги сўнгги голни Ильвина Аблякимова уришга муваффақ бўлди – 7:2.

Шу тариқа "Севинч" ҳал қилувчи босқични ғалаба билан бошлади. Эртага 3-босқичнинг ҳал қилувчи – марказий учрашуви бўлиб ўтади. Унда "Севинч" турнир карвонбошиси «ТАТУ» жамоаси билан баҳс юритади. Учрашув 11:40да бошланади.

Мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати, 3-босқич, 1-тур
«Севинч» (Қарши) – «Қирқ қиз» (Нукус) 7:2 (6:1)
16.03.2017. Тошкент ш., «Ёшлик» с/а
Ҳакамлар: Криситина Середа, Нигора Муҳаммадиева, Зилола Рахматова, Ҳуснора Жумаева.
Голлар: Шахзода Жамолова, 7′-1:0, Севара Нормуродова, 9′-2:1, Шахноза Қурбонова, 13′-3:1, Мафтуна Шойимова, 18-4:1, Шодия Тошева, 20′-5:1, Камола Рискиева, 20-6:1′, Ильвина Аблякимова, 40′-7:2 – Сайёра Жиекбаева, 2′-1:1, Туленбаева Зиёдахон, 25′-6:2.
«Севинч»: 1.Лайло Тилавова, 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рискиева (с), 17.Танзила Зарбиева, 11.Шахзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова, 7.Шахноза Қурбонова, 25.Мафтуна Шойимова, 20.Мафтуна Панжиева, 27.Шодия Тошева, 9.Севара Нормуродова, 37.Малика Бурханова, 19.Олия Ахмедова.
«Қирқ қиз»: 16.Кууанышбаева Гулфия, 3.Айнура Даулбаева, 5.Бану Нысанбаева, 6.Дилфуза Калбаева (с), 7.Сайёра Жиекбаева, 8.Дилфуза Нусриддинова, 9.Гуласел Кутанова, 11.Ирода Аразбаева, 12.Зиёдахон Туленбаева, 15.Ҳусниё Ганчева, 13.Чорасхон Ғаниева.
Огоҳлантириш: Сайёра Жиекбаева 24.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 18:54, 16.03.2017.
Ўқилди: 7657 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.