Бугун мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати 3-босқич учрашувлари давом эттирилди.
«Севинч» Ғузорнинг «Шўртан Lady» жамоасига қарши майдонга тушди.
Кичик воҳа дербиси мақомига эга учрашувда ғолиб жамоа, мини футбол бўйича, бу йилги чемпионликни қўлга киритиши мумкин эди. Чунки, «Севинч» ҳам «Шўртан Lady» жамоаси ҳам ҳал қилувчи босқич учрашувларининг барчасида ғалаба қозонишган эди.
Учрашув кутилганидек, қаршиликлар устунлигида бошланди ва дастлабки 10 дақиқада Мафтуна Шойимова ва Шодия Тошева бир мартадан ғузорлик қизлар дарвозасига гол урди. Бу голларга Шоира Қултўраева 11-дақиқада жавоб йўллашга муяссар бўлди – 2:1. Орадан икки дақиқа ўтиб, тажрибали футболчи Камола Рискиева орадаги ҳисобни 3:1га ўзгартирди. Шу ҳисоб билан биринчи бўлим якунига етди.
Иккинчи бўлимда ҳам қаршиликлар ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди. Ҳимояга катта эътибор қаратиб, асосан тўпни назорат қилишди. Ўйин шундай давом этаётган бир пайтда, тезкор ташкил этилган ҳужум гол билан якунланди. Бу голга Ильвина Аблякимова муаллифлик қилди – 4:1.
Шундай қилиб, «Севинч» муддатидан аввал, мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
Мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати, 3-босқич, 4-тур
«Севинч» (Қарши) – «Шўртан Lady» (Ғузор) 4:1 (3:1)
19.03.2017. Тошкент ш., «Ёшлик» с/а
Ҳакамлар: Кристина Середа, Зилола Раҳматова, Людмила Гейгер, Маржона Раҳматқулова.
Голлар: Мафтуна Шойимова, 8′-1:0, Шодия Тошева, 8′-2:0, Камола Рискиева, 13′-3:1, Ильвина Аблякимова, 25′-4:1 – Шоира Қултураева, 11′-2:1.
«Севинч»: 1.Лайло Тилавова, 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рискиева (с), 17.Танзила Зарбиева, 11.Шахзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова, 7.Шахноза Қурбонова, 25.Мафтуна Шойимова, 20.Мафтуна Панжиева, 27.Шодия Тошева, 9.Севара Нормуродова, 37.Малика Бурханова, 72.Нилуфар Қудратова, 19.Олия Ахмедова.
«Шўртан Lady»: 22.Сарвиноз Эргашева, 11.Фазилат Баҳрамова, 6.Зебо Жўраева (с), 19.Дилдора Эргашева, 18.Шоира Қултураева, 7.Улдона Тўхтаева, 3.Юлдуз Шодиева, 2.Мухлиса Мирзаёрова, 29.Жесика Кручинина, 1.Зарина Саидова.