"Бухоро" - "Обод" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.
"Баъзи вазиятларда омадимиз келмади. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Ғалаба қозонишни истагандик, афсус буни амалга ошира олмадик. Ҳаёт давом этади. Ўзгаришларга келсак ҳозир мағлубиятда кимнидир айбламоқчи эмасман, ўзимизга келиб олгач видеони кўрамиз ва таҳлил қиламиз.
Таркибимизда 22 нафар футболчи бор, ким яхши тайёр бўлса ўша майдонга тушади. Кейинги ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз. Яна бир бор мухлисларимиздан узр сўрайман", - дейди Улуғбек Бақоев.