"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 2*-турида "Валенсия"га қарши учрашув (4:2) ҳақида фикр билдирди.
"Биз чуқур ҳимояда ўйнайдиган жамоага қарши жуда яхши ўйнадик ва кўп вазиятлар яратдик. Меҳмонлар номуносиб тарзда ҳисобни очишди, одатда бундай вазиятларда бизда муаммо туғилар эди. Ҳисобни тенглаштириш учун сабр қилиб, ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак эди. Охирги дақиқагача ўийн тақдири номаълум эди, аммо барибир мақсадимизга етдик.
"Бернабеу"даги "класико" (23 апрель) чемпионлик масаласини ҳал қилади, деб ўйламайман. Жадвалдаги кураш жуда тиғиз, олдинда кўплаб ўйинлар бор. Ғалаба қозониш қийинлашиб бормоқда", - дейди Энрике.
28-турдан сўнг "Барселона" Ла лигада "Реал"дан 2 очко кам жамғариб, 2-ўринда бормоқда. Мадридликлар захирасида яна битта ўйин бор.