«ПСЖ» ҳимоячиси Маркиньос «Монако»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз жамоасида кўрмоқчи эканини айтди.
«У «Монако»да зўр ўйнамоқда. Умид қиламанки, «ПСЖ» раҳбарияти Мбаппени кузатмоқда. У юқори савиядаги футболчи. Ёш бўлишига қарамай, терма жамоага чақирилди. Уни ёрқин келажак кутмоқда.
У меҳнат қилишдан ва ривожланишдан тўхтамаслиги керак» - деди Маркиньос.













