«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер жамоасининг Германия чемпиони бўлишига ишончи комил.
«Бундай фарқ билан пешқадамлик қилаётган жамоани кимдир қувиб етганини эслолмайман. Ишончим комил, бу мавсумда ҳеч ким шу ишни эплолмайди.
Бироқ, биз ғалаба қозонишда давом этмоқчимиз. Шунинг учун ҳам ўз ишимизни завқ билан бажаришда давом этамиз» - деди Мюллер.