"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн 34 ёшигача юқори савияда ўйнашни орзу қилмоқда.
"Неча ёшгача ўйнмоқчиман? Тоттига ўхшаб 40 ёшимгача эмас. Бу ёшда асосий таркибдан жой олиш учун ҳақиқатан ҳам жисмонан кучли бўлишинг керак. Мен 18 ёшимдан жиддий савияда ўйнай бошлаганман. Агар 34 ёшимгача шу савияда ўйнай олсам, яхши бўлар эди", - дейди Гризманн.