УЕФА президенти Александр Чеферин ЖЧ иштирокчилари сонининг ошишига ўз муносабатини билдирди.
«Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонининг ошиши натижасида, уни ўтказиш ҳам оғирлашди. Европада уни 2-3 мамлакат ўтказишга қодир. Африкада ҳеч ким. Балки яна АҚШ ва Хитой ҳам ўтказа олар. Аммо бор йўғи шу мамлакатлар холос.
48 иштирокчи – бу жуда кўп, аммо қизиқарли» - деди Чеферин AP хабарида.