Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Maydon.uz блогида: Қаҳрамон Аслановдан: «Профессионал»

Баҳо:
+ | -

Ўзимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда бизни таъқиб қиладиган яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам аслида нисбий. Биз ўз муносабатимиз ва ҳаракатларимиз орқали, ҳар қандай яхшиликни ёмонликка, ёмонликни яхшиликка айлантиришга қодирмиз. Бойлик исроф туфайли ёмонликка, касаллик эса, сабр туфайли, яхшиликка айланганидек…

Бастиан Швайштайгер – немис футболи афсонаси. Жаҳон чемпиони. “Бавария” сафида тўрт юзга яқин ўйинда майдонга тушиб, йигирмадан ортиқ совринлар ютган. Унинг номи доим мана шу клуб билан боғланади ва доим бирга тилга олинади.

У “Манчестер Юнайтед”га катта мақсадлар билан келганди, клуб мухлислари айнан Бастиандан жамоани эски даражага қайтишида катта хисса қўшишини умид қилган бўлишса-да, ундай бўлиб чиқмади. У жамоа сафида атиги 18 ўйинда майдонга тушди. Фақат 2015 йилнинг декабрида “Лестер” дарвозасига ва яқинда, “Уиган”га қарши кечган кубок учрашувида гол урди. Луи ван Гаал даврида Бастиан асосан жароҳатлар гирдобида қолган бўлса, Моуриньо унга ишонч билдирмади. Ниҳоят, Бастиан Швайштайгер МЛС клуби билан шартнома имзолаб, АҚШ га жўнаб кетмоқда. Бир қараганда, омадсиз трансфер. Умуман бекор кетган икки йил. Бир қараганда…

Биласизми, Бастиан Швайштайгер каби футболчилар фақатгина майдондаги чиройли ўйинлар, голлар ёки голли паслар орқали эсда қолмайдилар. Улар футболда садоқат, жасорат, қатъият, профессионализм  тимсоли бўладилар, том маънодаги шахсиятга айланадилар.

Айнан шу нуқтаи назаридан, Бастианнинг айнан “Манчестер Юнайтед”даги фаолияти жуда муҳим аҳамият касб этади. У ҳақида келажакда эсланганда, китоблар ёзилганда, унинг нафақат “Бавария”даги совринлари-ю голлари, Манчестердаги буюк намунаси тилга олинаверади.

Жозе Моуриньо ёзда жамоа мураббийига айлангач, биринчи иши ўзига керак бўлмайдиган футболчиларни аниқлаб олиш эди. Жозе Манчестерга келмасидан олдин Швайштайгер унинг режаларига кирмаслигига қарор қилиб бўлганди. Бошқалардан фарқли ўлароқ, Бастианга имкон ҳам берилмади, ҳатто мавсумолди йиғинларда футболчига жамоа билан бирга машғулотларда қатнашишга рухсат тегмади ҳам.

“Мен мавсумда ўзимга керак бўладиган 23 футболчини аниқлаб олдим, бошқаси керак эмас” – деди Жозе Моуриньо.

Албатта, клуб мураббийнинг айтганини қилади, Бастианни сотишга ҳеч ким қарши эмасди. Аммо футболчи клубда мўмай шартномага эга, ҳар қандай клуб ҳам уни сотиб олишга эп кўрмас, Бастианнинг ўзи эса, ўзи ёшлигида мухлислик қилган “МЮ” тарихида из қолдириш умидидан воз кечмасди.

ДАВОМИ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:11, 21.03.2017.
Ўқилди: 17456 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.