"Барселона" клуби Луис Энрикенинг ўрнига жамоа бош мураббийи лавозими учун номзодни қидиришда давом этмоқда. Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар номзодлар рўйхатини 4тача қисқартирди.
"Барселона"нинг ушбу қисқартирилган рўйхатидан Луис Энрикенинг ёрдамчиси Унсуэ, "Реал Сосьедад" бош мураббийи Эусебио Сакристан, "Эвертон" устози Рональд Куман ва "Атлетик Бильбао" мураббийи Эрнесто Вальверде ўрин олган.
Mundo Deportivo "Барселона" учун энг яхши мураббий қайси?", мазмунида сўровнома ўтказмоқда. "Кўк-анорранглилар" мухлислари кўпроқ ўз овозларини Унсуэга беришмоқда (42%). Иккинчи ўринда Вальверде бормоқда (35%).