"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне агар мавсум бошида клубга Диего Коста қайтганида воқеалар қандай ривож олишини тасаввур қила олмаслигини айтди.
"Диего Коста қайтганида нима бўлар эди? У билан мавсум яхшироқ ва ёмонроқ бўлиши мумкин эди. У "Челси"да ўз ишини аъло даражада бажаряпти ва жамоа муваффаққиятларининг сабабчиларидан бири бўляпти", - дейди Симеоне.
Коста "Атлетико" шарафини 2010 дан 2014 йилгача ҳимоя қилган, шундан сўнг Англияга кўчиб ўтган.