Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

“Насаф” Ўзбекистон кубогининг кейинги босқичига чиқди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Насаф” Ўзбекистон кубогининг 1/16 финалида илк учрашувини Тошкентнинг “Локомотив-БФК” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув бошидан жамоа ҳужумга зўр берди. Майдон эгалари эса, бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлишди. Ўйиннинг биринчи бўлимининг ярми шу тарзда давом этди. Футболчилар гол уриш учун кўплаб вазиятлар ҳам яратишди. Дастлаб ҳеч қайси футболчида дарвозани нишонга олишда аниқлик етишмади.

Учрашувнинг 33-дақиқасига келиб, майдоннинг ўнг қанотидан ташкил этилган ҳужум, ниҳоят гол билан якунланди. Бунда Акмал Шораҳмедов тўпни ҳаводан жарима майдонига ошириб берди. Тажрибали ҳужумч Шахбоз Эркинов эса баланд сакраган ҳолда тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 0:1.

“Локомотив-БФК” ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборгач, олдинга ўтишга мажбур бўлди. Бу ҳолат эса футболчилар учун қарши ҳужумда ўйнашга қўлайлик яратди. Натижада ташкил этилган яна бир ҳужум гол билан ниҳоясига етди. Бу вазиятда Шахбоз Эркинов тўпни Бобир Абдухолиқовга узатиб берди. Бобир Абдухолиқ енгил зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 0:2.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Шахбоз Эркинов иккинчи бўлимда “Локомотив-БФК” дарвозасига учта гол урди ва покер қайд этди.
Қолган голларга эса жамоа сардори Шерзод Аъзамов ва Дилшод Раҳматуллаев муаллифлик қилишди.
Шундай қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз еттита гол киритган "Насаф" учрашувда ишончли ғалабага эришди ва кубокнинг навбатдаги босқичига чиқди. Жамоанинг кейинги рақиби “Нурафшон” – “Пахтакор” жуфтлигининг ғолиби бўлади.

Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал босқичи. 24.03.2017
“Локомотив-БФК” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 0:7 (0:2)
Тошкент ш., ТТЙМИ стадиони. 15:00да
Бош ҳакам: Исхах Ибрагимов (Нукус)
Қанот ҳакамлари: Жалгасбай Сарсенов, Бектурсин Канназаров (иккаласи ҳам Нукусдан)
Ёрдамчи ҳакам: Анотолий Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
Голлар: Шахбоз Эркинов, 33’-0:1, 66’-0:4, 76’-0:5, 80’-0:6, Бобир Абдухолиқов, 39’-0:2, Шерзод Аъзамов, 59’-0:3, Дилшод Раҳматуллаев 86’-0:7.
“Локомотив-БФК”: 52.Валижон Раҳимов, 2.Жамшид Расулов, 6.Достонбек Баҳромов, 10.Сардор Расулов, 11.Рустам Яралиев (с), 13.Бекзод Латифов, 19.Шукуржон Мўминов, 22.Нурбек Сидабуллаев (8.Улуғбек Ғаниев 73), 23.Сохибжон Данишов (21.Саидмахмудхон Ғуломов 69), 25.Обиджон Ҳакимов, 9.Умаров Нуриддин (17.Ҳаётбек Сотиволдиев 71)
Захира: 1.Сулайман Ахмедкаримов, 4.Абдимуталиб Искандаров, 21.Саидмахмудхон Ғуломов.
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов (38.Дониёржон Нарзуллаев 71), 4.Мақсуд Каримов, 7.Одилжон Ҳамробеков (5.Ғолиб Ғайбуллаев 78), 10.Дилшод Раҳматуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов, 23.Шерзод Аъзамов (с), 15.Шахбоз Эркинов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобир Абдухолиқов, 69.Драган Черан (8.Сирожиддин Қўзиев 71).
Захира: 30.Азизхон Исоқов, 9.Дилшод Хушбаков, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 17:56, 24.03.2017.
Ўқилди: 6935 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.