Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Формула 1. Люис Ҳэмилтон Австралияда ўзининг 6-поулини қўлга киритди ва трасса рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Бугун Австралиянинг Мелбурн шаҳрида Формула 1 пойгаларининг 2017 йилги мавсум илк расмий пойгалари ўтказилди.

Даставвал иштирокчилар доимгидек саралаш баҳсида ўзаро куч синашишди. Жума куни ва бугун тонгда бўлган амалиёт баҳсларидан сўнг квалификацияда Алберт Парк трассасининг янги рекорди ўрнатилиш ойдинлашган эди.

Саралашда эса бу рекорд расман янгиланди. Мерседес жамоаси аъзоси британиялик Люис Ҳэмилтон 2011-йилда Себастиан Феттел томонидан ўрнатилган рекордни бир сониядан кўпроққ яхшилашга муваффақ бўлди. Ҳэмилтон 1:22.188 вақт қайд этди. Аввалги рекорд 1:23.529га тенг эди. Болидларнинг бу мавсумда анча кучайтирилгани мавсум давомида қолган трассаларда ҳам янги рекордлар қайд этилишига олиб келиши мумкин.

Эртага бўлиб ўтадиган пойгада Люиснинг кейинги поғоналарда Феррари жамоаси аъзоси Себастиан Феттел, 3-поғонада эса Мерседеснинг янги аъзоси Валтери Боттаслар старт олишади. Баҳс анча қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Сабаби саралашдан сўнг етакчиларнинг орасидаги фарқ у қадар катта бўлмади.

Саралаш баҳсида мезбон пойгачи Даниэл Риккиардо 3-босқич биринчи уринишда бошқарувни йўқотди ва эртага 10-поғонадан старт оладиган бўлди. Яна бир кутилмаган натижа бу Ҳаас жамоаси аъзоси Роман Грожаннинг квалификациянинг 3-босқичига ўтгани бўлди. Баҳс қизиқарли ва муросасиз ўтиши кутилмоқда.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 14:19, 25.03.2017.
Ўқилди: 6535 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик