Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Қўқон-1912» Ўзбекистон кубоги нимчоракфиналига йўл олди

Баҳо:
+ | -

«Қўқон-1912» Ўзбекистон кубогида муваффақиятли старт олди.

1/16 финал доирасида Термизда “Сурхон” клубига қарши майдонга тушган «Қўқон-1912» майдон эгаларини мағлубиятга учратди.

Футболчилар ўйинни анча фаол бошлашди. Дастлабки дақиқалардан олдинга ташланган қўқонликлар 22-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Аутдан ташланган тўпни Отақўзиев боши билан мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди.

26-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси кучли, лекин бироз юқоридан кетди.
30-дақиқада Суҳроб Бердиев чап қанотдан ажойиб рейд уюштириб, зарба йўллади. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида мезбонлар дарвозамиз томон дастлабки аниқ зарбани йўллашди. Рибкин бу вазиятда бехато ҳаракат қилди.
Биринчи тайм шу ҳисобда якун топди.
Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошлашганига қарамай, гол уриш қўқонликларга насиб этди. 58-дақиқада, қарши ҳужумдан сўнг Отақўзиев тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, парашют усулида иккинчи голни урди.
79-дақиқада майдон эгалари ҳисобни қисқартириш учун қулай имкониятга эга бўлишганди. Рибкин «Қўқон-1912»ни яққол голдан сақлаб қолди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада тўп киритиш учун қатор имкониятлар вужудга келганига қарамай, учрашувдаги ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Ўзбекистон Кубоги
1/16 финал
«Сурхон» (Термиз) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 0:2 (0:1)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), С. Ҳакимов (Самарқанд), Ш. Қамаров (Самарқанд), Н. Муҳаммадиева (Термиз)
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
Голлар: Носир Отақўзиев 22, 58.
“Сурхон”: 35. Шерзод Абдураимов, 3. Илҳом Комилов, 4. Миржалол Қурбонов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 6. Нуриддин Ҳасанов, 9. Низомжон Норов, 10. Сарвар Холматов, 17. Фаррух Ҳайдаров, 21. Акмал Абдураҳмонов, 22. Акбар Муродов, 30. Сайриддин Гаффоров.
Захира: 12. Александр Корнейчук, 2. Убайдулло Халиқулов, 7. Баҳриддин Амонов, 20. Хуршид Юлдашев, 27. Санжар Шомуродов, 33. Сирожиддин Аллаев, 77. Жонибек Кучимов.
“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Собир Ҳамидов (25. Иқбол Маликжонов-80), 9. Носир Отақўзиев (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-78), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков (19. Аваз Маматхўжаев-82), 24. Иброҳим Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 85. Руслан Мелезиддинов, 97. Ойбек Рустамов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 17:58, 25.03.2017.
Ўқилди: 7446 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик