Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Навбаҳор» «Хоразм»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубок баҳсларида кейинги босқичга чиқди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичи доирасида "Навбаҳор" Ургачнинг "Хоразм" клубига қарши майдонга тушди.

Мусобақанинг ушбу босқичида Биринчи лига клублари Олий лига клубларини ўз уйларида қабул қилишлари керак. Аммо ПФЛ қарорига кўра ўйин Наманганга кўчирилди. Шу боис номинал мезбон сифатида "Хоразм" қайд этилди.

Биринчи бўлим "навбаҳорчилар"нинг кичик устунлигида ўтди. Биринчи дақиқанинг ўзидаёқ Рўзимбой Аҳмедов ўйинда ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо ҳужумчимизнинг боши билан йўллаган зарбаси кучсиз чиққани боис рақиб дарвозабони тўпни ушлаб олди. бироздан сўнг худди шундай вазият Жаҳонгир Меҳмонов билан содир бўлди. 5 ва 11- дақиқаларда рақиб футболчиси Камронбек Абдулҳамидов кучли зарбаси билан мухлисларни хавотирлантирди. Аммо ҳар икки зарбани Акмал Ортиқов қайтаришни уддалади. 33- дақиқагача иккала жамоа вакилларида гол уриш учун бир нечта қулай имконият бўлди. Айниқса 28- дақиқада Рўзимбой Аҳмедов "Хоразм" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиққанини таъкидлаш зарур, бироқ Ўдаев ҳужумчимизнинг урунишини йўққа чиққарди. 33- дақиқага келиб "лочинлар" ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Қиличевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегди, майдонга қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Аъзам Алиев боши билан гол урди, 0:1. Танаффусга қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди.

Иккинчи бўлим ҳам "Навбаҳор"нинг устунлигида ўтди. Бу ҳол ҳисобда ўз аксини топди. Футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Шундай бўлсада, мухлисларимиз иккинчи голга 67-дақиқада гувоҳ бўлишди. Айбек Нурбоев ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун Эргашев “Хоразм” дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Рўзимбой Аҳмедов аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқалигида урганчликлар дарвозаси яна уч бор нишонга олинди. Аввалига Ойбек Қиличевнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Ғиёс Комилов боши билан Ўдаев дарвозасига жойлаб қўйди. 85-дақиқада Азизбек Турғунбоевнинг тўп оширишидан кейин рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Равшан Хурсанов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Кейинги ҳужумда Рўзимбой Аҳмедов Ўдаевдан қайтган тўпни дарвозага йўллаб, якуний ҳисобни 5:0 кўриниш олишини таъминлади.
Мамлакат кубогининг 1/8 финалига йўл олган “Навбаҳор” Фарғонанинг “Нефтчи” клуби билан чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Рақиблар чорак финал иштирокчиси номига уйда ва меҳмонда ўтказилган учрашувлар натижасига кўра ойдинлик киритишади.

Ўзбекистон кубоги, 1/16 финал
“Хоразм” - “Навбаҳор” - 0:5 (0:1)
Голлар: А. Алиев (33), Р. Аҳмедов (67-пен.,87), Ғ. Комилов (82), Р. Хурсанов (85)
25 март. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ. 1205 томошабин.
Ҳакамлар: А. Эргашев – 8,0, Ш. Файзиев – 8,4, С. Улфатов – 8,2, Э. Турсунов - 8.
Назоратчи - О. Рубаков.
«Хоразм»: 35. Ғайрат Ўдаев, 2. Ербол Сейтназаров (11. Нурлибек Таласбаев, 63), 4. Айбек Нурбаев, 5. Сардорбек Матмуратов, 7. Темурбек Исмаилов (6. Ҳамро Қодиров, 89), 8. Абдумалик Тошқуватов (8. Абдумалик Тошқуватов, 68), 9. Жавлонбек Примбетов, 10. Темур Бекчанов, 12. Жасурбек Атажанов, 13. Камронбек Абдулҳамидов, 15. Зоҳид Раупов.
«Навбаҳор”: 1. Акмал Ортиқов, 5. Ғиёсжон Комилов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов (8. Равшанбек Хурсанов, 56), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев 22. Рўзимбой Аҳмедов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Тоҳир Шамшитдинов (77. Азизбек Турғунбоев, 53), 44. Дарко Станоевич (20. Алишер Мирзаев, 65).
Огоҳлантириш: Р. Аҳмедов (55).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:13, 25.03.2017.
Ўқилди: 8039 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.